Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Хорижлик сайёҳлар қалбидан жой олган “ўхум”ликлар
23 сентябрь 2022 г 676 Комментарии: 0
Мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фориш туманидаги “Ўхум” маҳалласида экотуризмни ривожлантириш мақсадида маҳаллада туризм ихлосмандлари учун барча шарт-шароитлар яратилган ҳолда ўнлаб “Меҳмон уйлари” фаолияти йўлга қўйилди.
Маҳалла ички йўллари таъмирланиб, электр таъминоти ва бошқа хизматлар кўрсатиш соҳасини ҳам ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилди. Натижада, бу масканга келаётган нафақат ички, балки чет эллик сайёҳлар сони ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда.
“Ўхум”да сайёҳлардан бири Россиянинг Сибир ўлкаси Омск шаҳридан келган Александр Павлович ва унинг турмуш ўртоғи Надежда Сторожук билан суҳбатлашдик.
– Биз кўплаб хорижий давлатларда бўлганмиз, аммо бу ернинг табиатидек мўъжазкор жойни кўрмагандик, – дейди Александр Сторожук. – Айниқса, аҳолининг меҳмондўстлиги, беғубор табиати, булоқ сувлари бизни ҳайратга солди. Мазкур ҳудуддаги “Нурота” давлат қўриқхонасида кўпайтирилаётган Қизилқум қўйлари (маҳаллий тилда тоғ эчкиси дейилади) ҳақида маълумотга эга бўлдик. Аҳолининг тошдан бунёд этилган қадимий қўрғонлари, сойлардаги тошларга ўйиб чизилган петроглифлар бизда унитилмас таассуротлар қолдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!