» » Жиззах вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда ташкилотлар вилоятлар ичида биринчи бўлиб “IJRO.GOV.UZ” электрон тизимига ўтди

Жиззах вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда ташкилотлар вилоятлар ичида биринчи бўлиб “IJRO.GOV.UZ” электрон тизимига ўтди

23 сентябрь 2022 г 618 Комментарии: 0

Жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, давлат ҳокимиятининг барча бўғинларида ижро интизомини зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ.

Қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги Фармони ва “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2021 йил 31 майдаги қарорига мувофиқ 2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кунда Жиззах вилоятида барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда 1070 та ташкилотлар “Ijro.gov.uz” тизимига уланиб, 3133 нафар фойдаланувчиларга тизимда ишлаш бўйича логин ва пароллар ажратиб берилди.

Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 22 августдаги қарори билан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда барча вилоят бошқарма ва ташкилотларида “Ijro.gov.uz” тизими негизида электрон ҳужжат айланиш тизими сифатида ташкил этилган “Edo.ijro.uz” ахборот тизимига ўтиш ва қоғоз кўринишидаги хужжатлардан воз кечиш белгиланган.

Ушбу қарор асосида бугунги кунга қадар вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тўлиқ ва 46 та вилоят бошқарма ва ташкилотлари “Edo.ijro.uz” тизимга уланди.
Натижада ҳар йили қоғоз сарфи учун сарфланадиган бир неча юз миллонлаб маблағларни иқтисод қилинади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!