» » Жиззахда Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг янги тизими бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди

Жиззахда Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг янги тизими бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди

05 март 2021 г 1 298 Комментарии: 0

"Жиззах вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш”га бағишлаб, видеоселектор шаклида бўлиб ўтган тадбирда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ҳокимияти бошқарув идоралари раҳбарлари, ижро интизоми учун масъуллар иштирок этди.  

Тадбирда вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Мустанов Абдували Давлат раҳбари томонидан мамлакатимизда замонавий бошқарув услубларининг жорий этилиши, назорат қилиш ва ижрони текшириш шаклларининг такомиллаштирилаётгани, бунда ҳудудлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталди. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлиги ана шу ижро интизомига қатъий амал қилишга боғлиқ эканлиги таъкидланди.

Семинарда республика Адлия вазирининг ўринбосари Алишер Каримовнинг фармон мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган маърузалари тингланди. Унда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!