Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берилди (видео)
28 январь 2022 г 903 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 31 майдаги «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асоида вилоятда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини муддатида ва сифатли таъминлаш “Янги Ўзбекистон”да олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим асоси ва роли ҳисобланади. бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи Ёқубов Латифжон маълумот берди.
Шу боисдан жорий йилнинг 20 январь куни Жиззах вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳамда вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Zoom” платформаси орқали “Жиззах вилоятида «Ijro.gov.uz» тизимида Президент топшириқлари ижросини уюшқоқлик билан таъминлаш” мавзусида амалий вебинар ташкил этилди.
Мазкур вебинарда Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул бўлган120 дан ортиқ раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Мазкур вебинарда ҳудудий ҳокимликлар ҳамда вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан ижро интизомини таъминлашдаги асосий вазифалари ҳамда мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтиб уларга тегишли таклифлар ва кўрсатмалар берилди.
Давлатимиз раҳбарининг ҳужжатларида берилган топшириқлари ҳисоби юритилувчи “Ijro.gov.uz” ягона электрон назорат тизими орқали Жиззах вилояти бўйича 2022 йил 27 январь ҳолатига:
жами 935та хужжат ижро учун келиб тушган, бўлиб, мазкур ҳужжатларда жами 6 246 та топшириқлар мавжуд. Шундан 4 999та топшириқларижроси таъминланган. 1 244 та топшириқлар бажарилмоқда ва ижроси назоратга олинган.
бугунги кунда 2 та топшириқлар ижроси муддати ўтган бўлиб уларнинг ижросини зудлик билан таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилган.
Шунинг билан биргаликда, тегишли масъуллар томонидан 31 январга ҳамда февраль ойи якунига қадар муддати келадиган 90 та топшириқлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, вилоят ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими томонидан масъул ижрочиларга тақдим қилинди.
Бундан ташқари Давлат раҳбари топшириқлари ижросини ташкил этишда масъулият билан ёндашмаган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўриб борилмоқда.
Умуман олганда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва баёнларида белгиланган топшириқлар ижроси қатъий назорат остига олинган бўлиб, бу бўйича таҳлилий маълумотлар ва ахборотлар доимий равишда вилоят ҳокимига тақдим этиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!