Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишдаги “Эгизбулоқ” маҳалласида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда
27 сентябрь 2022 г 644 Комментарии: 0
Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” маҳалласида 2022 йил 20 апрелдаги сел оқибатларини бартараф этиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Айниқса, маҳалла ички йўллар инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бугунги кунга қадар “Эгизбулоқ” маҳалласида Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан 21,4 километр ички йўллар таъмирланиб, шағал ётқизиб текисланди, ички йўллар ёқасига 40 дона тунги ёритгичлар ўрнатилди. Йўл икки четларига 260 дона бетон ариқлар ётқизилди.
Айни кунда маҳалланинг марказий қисмидаги ички йўлларга асфальт қоплама ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!