» » Зоминдаги Мурувват интернат уйи тўлиқ реконструкция қилинади

Зоминдаги Мурувват интернат уйи тўлиқ реконструкция қилинади

03 октябрь 2022 г 1 257 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилган.

Мазкур қарор ижроси доирасида куни кеча Зоминдаги аёллар Мурувват уйига Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари, божхона хизмати полковниги Ибрагимов Отабек Исмоилович ташриф буюрди.

Меҳмонни туман ҳокими А.Абдуғаниев кутиб олиб, Мурувват уйи фаолияти, яратилган шароитлар, беморларга кўрсатилаётган хизматлар билан яқиндан таништириб ўтди.

Муассаса билан танишиш асносида раис ўринбосари Мурувват уйини тўлиқ реконструкция қилиш бўйича Божхона қўмитаси томонидан тайёрланган лойиҳа тақдим қилинди.

Тақдимот давомида лойиҳада кўрсатиб ўтилган амалий ишлар муҳокамаси ҳам бўлиб, муассасага табиий газ тармоғи тортиб келиш, мустақил ҳаракатлана олмайдиган беморлар учун махсус корпуслар ташкил этилиши, янги қўшимча бинолар қуриш, беморлар сиғими сонини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Лойиҳа доирасида муассаса беморларига тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш мақсад қилинганлиги таъкидланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!