» » Германияликлар BMB Za’faron бренди остида Жиззахда етиштириладиган заъфаронга катта қизиқиш билдирди

Германияликлар BMB Za’faron бренди остида Жиззахда етиштириладиган заъфаронга катта қизиқиш билдирди

04 октябрь 2022 г 655 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг Берлиндаги элчихонаси ва Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси (EUROUZ) кўмагида Германиянинг Mangold Consulting ва Landgard компаниялари раҳбарларининг навбатдаги ташрифи амалга оширилди.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Mangold Consulting компанияси раиси доктор Клаус Мангольдни қабул қилди. Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов доктор Клаус Мангольд ва Mangold Consulting компанияси бошқарувчи директори Кристоф Мангольд, шунингдек, Landgard компанияси раҳбари жаноб Томас Биттел билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, замонавий технологиялар ва ноу-хауларни жалб қилиш, шунингдек, Европа бозорига мамлакатимизда етишириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ бўлган масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Жумладан, германиялик ҳамкорлар Ўзбекистонда BMB Za’faron бренди остида етиштириладиган заъфарон, қуритилган мева ҳамда Европа бозорида юқори талабга эга бўлган бошқа турдаги маҳсулотларни экспортига катта қизиқиш билдирдилар.

Шу билан бирга, томонлар Германиянинг Remondis Group компанияси иштирокида Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Умуман олганда, музокаралар конструктив ва ишбилармонлик муҳитида бўлиб ўтди.

Германиянинг Mangold Consulting ва Landgard компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!