Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишдаги ички йўлларни таъмирлаш ва асфальт қоплама ётқизиш бўйича мурожаат ижобий ечим топди
05 октябрь 2022 г 795 Комментарии: 0
2022 йил 15 сентябрь куни Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари генерал-майор Ғайрат Қодиров Фориш тумани 3-сектор худудидаги “Сайёд” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда “Нурак” маҳалласи аҳолиси томонидан маҳалла худудидаги 1,2 километр ички йўлларни таъмирлаш ва асфальт қоплама ётқизишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди.
Ушбу мурожаат ижроси сектор раҳбарияти томонидан қатъий назоратга олиниб, ижроси тўлиқ таъминланди. Маҳалла худудидаги 1,2 километр ички йўл таъмирланиб, асфальт қоплама ётқизилди ва муаммо бартараф этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!