Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Афросиёб” Даштободда ҳам тўхтайди
06 октябрь 2022 г 835 Комментарии: 0
Эндиликда тезюрар поезд Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси темир йўл бекатида ҳам тўхтаб ўтадиган бўлди.
Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 17 октябридан бошлаб 764 ва 763-сонли Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” тезюрар поезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтади. Шу мақсадда Даштобод бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкил этилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Афросиёб” тезюрар поездининг Даштобод шаҳарчасида тўхтаб ўтиш ҳаракат жадвали қуйидагича: 764-сонли поезд Тошкент шаҳридан жўнаш вақти эрталаб соат 8:25, Даштобод шаҳарчасига тўхтаб ўтиш вақти 9:32-09:34, Самарқанд шаҳрига етиб бориш вақти 10:38 ҳамда 763-сонли поезд Самарқанд шаҳридан жўнаш вақти пешиндан сўнг соат 16:11, Даштободда тўхтаб ўтиш вақти кеч соат 17:14-17:16, Тошкент шаҳрига етиб бориш вақти кечки соат 18:25.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезднинг Даштобод шаҳарчаси темир йўл бекатида тўхташ вақти 2 дақиқани ташкил этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!