Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик ёшларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича кўрсаткичлари юқори бўлди
07 октябрь 2022 г 1 147 Комментарии: 0
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республикамиздаги битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари таҳлиллари маълум қилинди.
Жиззах вилояти халқ таълими тасарруфидаги 537 та битирувчилари мавжуд бўлган умумтаълим мактабларни 2021 йилда 18 878 нафар битирувчилардан 4 033 (21,4%) нафари давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижасида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига талабаликга тавсия этилган.
Таъкидлаб ўтиш жойизки, қолган битирувчиларнинг 2 244 (11,9%) нафари нуфузли хорижий давлатлардаги унверситетларга, Ўзбекистондаги хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларига турли соҳа йўналишларида талабаликка қабул қилинган. Натижларга кўра, 2021 йилда жами 6 277 (33,3%) нафари битирувчилар олий таълим муассасаларига қамраб олинган.
Сўнги йилларда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан таълим сифатини оширишга қаратилган амалий ишлар натижасида битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари ошиб бораётганлиги кузатилмокда.
Жумладан, таҳлилларга кўра 2019 йилда 1 089 (8,9%) нафар, 2020 йилда 3 080 (15,6%) нафар ва 2021 йилда 6 277 (33,3%) нафар олий таълим муассасаларига қабул қилинган бўлса, 2022 йилда 6230 (37,7%) нафар битирувчилар қабул қилинган бу кўрсатгич янаям яхшиланади сабаби, жорий йилнинг ноябрь ойида Жиззах шаҳридаги "Sambhram" ва “Қозон” Федерал университетларига ҳамда мамлакатимиздаги хорижий олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижаларига кўра жами ҳисоблаганда 2019 йилга нисбатан камида олти баробарга ошиши кутилмоқда.
Бу борада хорижий олий ўқув юртларига талабаликка тавсия қилинганлар борасида ҳам натижалари яхшиланмоқда.
Жумладан, хориждаги нуфузли олийгоҳлар ва мамлакатимиздаги хорижий олий таълим муассасалари ҳамда Жиззах шаҳридаги "Sambhram", “Қозон” Федерал университетларига 2022 йилнинг ноябрь ойидаги тест синовларидан сўнг талабалликка тавсия этиладиганлар сони 2019 йилга нисбатан икки баробарга ошади.
Албатта, бу борада жойлардаги таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!