» » Жиззах вилоятида техник мутахассислар иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтди

Жиззах вилоятида техник мутахассислар иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтди

13 октябрь 2022 г 339 Комментарии: 0

Бугун ҳар бир тизимда оммалашаётган телекоммуникация имкониятлари ҳарбий соҳа алоқачилари фаолиятида ҳам долзарб аҳамият касб этади.

Телекоммуникация қурилмалари кундан-кунга такомиллашмоқда. Шу боис, бу борадаги билим ва кўникмаларни мунтазам ошириб бориш талаб этилади.

Шуларни инобатга олган ҳолда яқинда “Ўзбектелеком” AК Жиззах филиали ва вилоятдаги Ҳарбий қисм алоқачилари техник ходимлари ҳамкорлигида “Замоновий телекоммуникасия қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш” мавзусида ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ўқув машғулотлари давомида филиал техник ходимлари алоқа соҳасига татбиқ этилаётган замонавий қурилмаларнинг ишлаши ва улардан фойдаланиш борасида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбир сўнгида берилган маълумотлар, алмашилган тажриба фикрлари ҳарбий қисм алоқачиларининг фаолиятдаги тажрибаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!