» » Жиззахда БМТнинг Глобал келишув ташаббуси томонидан тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди

Жиззахда БМТнинг Глобал келишув ташаббуси томонидан тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди

13 октябрь 2022 г 462 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилоти Глобал келишув ташаббуси томонидан тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди.


Ушбу семинарда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмонқулов, "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К директори в.в.б. Н.Исомиддинова ҳамда Жиззах вилоятида фаолият юритувчи 30 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди. 

Семинар давомида тингловчилар БМТ Глобал келишув ташаббуси ва унинг афзалликлари, жумладан, молиявий кўрсаткичларнинг ошиши, юқори ESG индекси, ходимларнинг фаоллигини ошириш, корпоратив бошқарувини яхшилаш ва Глобал келишув ташаббусига аъзо бўлиши билан танишдилар. 

БМТнинг Глобал келишув ташаббуси хусусий секторда корпоратив ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланиш тамойилларини (CSR, ESG) жорий килишга кўмаклашиш бўйича халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ҳозирда дунëнинг 160 дан ортик давлатлардаги 15 мингдан зиёд компаниялар, 4 минг ННТлари, 70 дан ортик бизнес – тармокларини бирлаштиради.

Мазкур ташаббус куйидаги инструментлар орқали хусусий секторга экологик масъулиятни кучайтириш, «яшил» технологияларни ишлаб чикиш ва жорий килишни рағбатлантириш, ижтимоий масъул тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича кўмаклашади

Маълумот учун: Ташаббусга ҳозирги вактда Ўзбекистондан 6 та корхоналар қўшилган: «Anglesey Food» (Корзинка), «Artel», «Silverleafe», «HR Capital Consulting», Ўзбекистон озиқ – овқат саноати уюшмаси ҳамда «British Management University».

Мазкур ташаббусга кўшилиш тўлови йиллик айланмаси 50 млн.долл.гача бўлганлар учун бепул , ушбу миқдордан ошганларга эса 2,5 минг долларни ташкил қилади.

Семинар сўнгида тингловчилар томонидан берилган саволларга БМТнинг Глобал келишув ташаббуси вакиллари томонидан тўлиқ жавоблар берилди ҳамда БМТнинг Глобал келишув ташаббуси вакиллари томонидан тингловчиларга ташриф қоғозлари тарқатилди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!