» » Сайлов бўйича педагог ходимлари ва талабаларининг мазкур сиёсий жараёнга нисбатан ҳуқуқий билимлари оширилди

Сайлов бўйича педагог ходимлари ва талабаларининг мазкур сиёсий жараёнга нисбатан ҳуқуқий билимлари оширилди

15 ноябрь 2019 г 1 641 Комментарии: 0

2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар ўтказилиши муносабати билан вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоятидаги мавжуд олий таълим муассасалари педагог ходимлари ва талабаларининг мазкур сиёсий жараёнга нисбатан ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида қўшма келишув имзоланди.

Жиззах Давлат педагогика институти жамоаси ва талабалари иштирокида бошлаб берилган мазкур тадбирда ёшларнинг жуда фаол иштирокини кўриш мумкин.

Бу жиҳатни Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази директори, юридик фанлари доктори, профессор Шуҳрат Файзиев ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бугун сайлаш ҳуқуқига эга барча юртдошларимиз сайлов жараёнларида иштирок этар экан аввало ўз тақдири, юрт келажаги учун овоз бераётганликларини ҳис қилган ҳолда қатнашишлари, мамлакатимиздаги мазкур сиёсий жараёнга бефарқ бўлмасликлари ўта муҳимдир.

Олий таълим муассасалари педагог ходимлари ва талабаларнинг сайлов билан боғлиқ бўлган сиёсий билимларини ошириш ташаббуси келишув режаси асосида давом этади.

Вилоят сайлов комиссияси Матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!