Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда илк маротаба сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ёшларнинг билим ва кўникмалари оширилди
01 ноябрь 2019 г 1 819 Комментарии: 0
Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман кенгашлари депутатлари сайловида иштирок этадиган юртдошларимиз биринчи навбатда ўз келажаклари ва мамлакат тараққиёти учун овоз беришларини тўла англаб етган холда қатнашишлари лозим.
Шу жумладан, эътибор қаратишимиз керак бўлган муҳим вазифалардан бири илк маротаба сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ёшларнинг мазкур жараёнга нисбатан билим ва кўникмаларини ошириш ҳисобланади.
Айнан шу мақсадда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ҳамкорлигида “Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари” лойиҳасига старт берилди.
“Ёшлар шаҳарчасида” намунавий тарзда ташкил этилган байрам тадбири минглаб ёшларни ўзида жамлай олди.
Тадбирда сўз олганлар мазкур сиёсий жараёнларнинг бевосита иштирокчиси бўлаётган ёшларни самимий табриклар экан, уларга келажакда омадлар, зафарлар ёр бўлишини тиладилар.
Тадбирда сайлов жараёнлари акс эттирилган роликлар намойиши, слайдлар орқали мазкур жараён хақида тўлиқ маълумотларнинг акс этиши иштирокчилар учун катта тажриба ва билим олишга имконият яратди.
Мавзуга алоқадор кўрсатма материаллари барча иштирокчиларга тарқатиб чиқилди. Йигит-қизлар сайлов муҳитини аниқ тасаввур этишлари учун тадбирда шартли равишда сайлов участкаси ҳам ташкил этилди.
Энг асосийси ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишлари ва керакли жавобларни олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
“Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари” акцияси ҳар бир туманда ташкил этилди ва ҳудуд ёшларига сайлов бўйича етарли ҳуқуқий тушунчаларни олишларида катта мактаб вазифасини ўтай олди десак муболаға бўлмайди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!