» » Форишда етиштирилаётган майиз ва ёнғоқ маҳсулотлари Хитойга экспорт қилиниши мумкин

Форишда етиштирилаётган майиз ва ёнғоқ маҳсулотлари Хитойга экспорт қилиниши мумкин

17 октябрь 2022 г 537 Комментарии: 0

Фориш тумани ҳокими Икром Матиев Хитойга  Фориш туманида етиштирилаётган майиз  ва ёнғоқ маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан Чин юрти инвесторлари билан  мулоқот олиб борди.  

Форишлик миришкорлар томонидан етиштирилаётган қора сояки, сариқ кишмиш каби майизларнинг мазаси, ёнғоқнинг ёғлилик даражаси ҳар қандай кишини ўзига тортади. Мулоқот давомида хитойлик инвесторлар Фориш заминида етиштирилаётган майиз ва ёнғоқни татиб кўриб, ушбу маҳсулотларга жуда юқори баҳо бердилар ва мазкур маҳсулотлар экспорти хусусида келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!