» » Фориш узумларининг тенги йўқ

Фориш узумларининг тенги йўқ

26 август 2022 г 565 Комментарии: 0

Фориш туманида етиштирилаётган узумларнинг тенги йўқ. Табиий тозалиги, ширинлиги билан мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида етиштирилган узумлардан тубдан фарқ қилади.

Айниқса, Форишнинг қора кишмишларидан тайёрланаётган сояки майизлари дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам танилган, десак янглишмаган бўламиз.
Бугун форишлик фермерлар далаларида, аҳоли томорқаларида узум ғарқ пишган. Қора кишмиш, оқ кишмиш, ҳусайни, тойфи, маска, аллани, бахтиёр, сайви ва шу каби бир қатор машҳур узумлар айни кунда фориш бозорлари расталарини безамоқда.
Форишга ташриф буюрган бирон бир меҳмон йўқки, бозорга кириб узум харид қилмаган бўлса.
Форишлик фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўзлари етиштирган ширин-шакар узумларини нафақат форишликларнинг байрам дастурхонига балки Жиззах, Тошкент, Самарқанд шаҳарлари бозорлари орқали аҳоли дастурхонига тортиқ қилишмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!