» » Зафаробод туманида раҳбар кадрлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Зафаробод туманида раҳбар кадрлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди

19 октябрь 2022 г 480 Комментарии: 0

Зафаробод туманида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар кадрларининг давлат бошқаруви, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги малакаси, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-амалий семинар – “EXPRESS TRAINING” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали мутахассислари томонидан “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти натижадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими асосида баҳолаш” механизми ва баҳолаш тизимидаги сўнгги ўзгаришлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, семинар давомида жорий йилнинг 8 августида қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилиб, қўлланмалар тарқатилди.

Иштирокчиларнинг саволларига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали мутахассислари жавоб берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!