» » Форишнинг “Эгизбулоқ” аҳли туман автомобил йўллардан фойдаланиш корхонасидан миннатдор

Форишнинг “Эгизбулоқ” аҳли туман автомобил йўллардан фойдаланиш корхонасидан миннатдор

20 октябрь 2022 г 460 Комментарии: 0

Тумандаги “Эгизбулоқ” маҳалласида жорий йилнинг 20 апрель куни кучли сел бўлиб, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари, маҳалланинг ички йўлларига жиддий зарар етди.

Маҳаллада сел талофатларини бартараф этиш борасида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
“Эгизбулоқ” маҳалласи аҳолисидан миннатдорчилик мактуби келди. Унда жумладан шундай дейилган:
2022 йилнинг 20 апрель куни бўлиб ўтган кучли ёғингарчилик ва жала туманнинг “Эгизбулоқ” маҳалласидан ўтган маразий йўл, кўча ва қишлоқ йўлларига жиддий таъсир кўрсатди. Автомобил йўллардан фойдаланиш корхонаси жамоаси сел содир бўлган кундан ҳозирга қадар маҳалламизда самарали меҳнат қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 19 майдаги 243-Ф-фармойишига асосан ва 2022 йил тасдиқланган манзилли дастур доирасида ҳозирги кунга келиб, ҳукуматимз саъй-ҳаракатлари билан ҳамда туман “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ишчилари томонидан автомобиль йўлларида бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Жумладан, бугунги кунга келиб туман “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан “Эгизбулоқ” маҳалласи ҳудудидаги ёғингарчиликдан зарар кўрган 5 км. автомобил йўлига тўлиқ асфальт ётқизилиб, 60 дона тунги ёритиш чироқлари, 1760 п.м оқова сув лотоклари ўрнатилди ва 4, 716 км. пиёдалар йўлакчаси қурилиб битказилди. Шу билан бир қаторда 21 км. ички хўжалик йўллари тўлиқ шағаллаштирилди.
Маҳалладаги 3, 4 ва 19-кўчаларга янгидан бетон йўл қурилди. Бу ишларни амалга оширишда ишчилардан Б.Исматов, Д.Тошқулов, З.Турсунбоев, Х.Темирбоев, А.Хўжабеков, Р.Умуров, Ф.Умиров, А.Сатторов, Б.Одилов, А.Жонқобилов, Ш.Махмудов, А.Эргашев, Х.Ўсаров, А.Алибоев ва бошқалар катта ҳисса қўшишди.
Қишлоғимизда бажарилган улкан бунёдкорлик ишлари, айниқса автомобиль, кўча ва ички қишлоқ (Устухон, Оришли ва бошқа) йўлларни сифатли жорий таъмирдан чиқарилганлиги учун Сизга ва сиз орқали туман йўлчиларига маҳалламиз халқи номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Ушбу ташаккурномага бир гуруҳ маҳалла аҳли имзо чекишган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!