» » Янгиобод туманининг энг чекка ҳудудларида ички йўллар таъмирланмоқда

Янгиобод туманининг энг чекка ҳудудларида ички йўллар таъмирланмоқда

03 ноябрь 2022 г 479 Комментарии: 0

Янгиобод туманида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида нафақат туман маркази, балки, атрофдаги маҳалла ва қишлоқлар инфратузилмаси ҳам тобора яхшиланиб бормоқда.

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилдаги маҳаллалар инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация объектларини барпо этиш ва шу асосида аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида қабул қилган қарорига мувофиқ республика бюджетидан тумандаги “Баландчақир” ҳамда “Ҳавотоғ” маҳаллалари учун икки миллиард сўмдан ҳар икки маҳалла учун маблағ ажратилди.

Дастур асосида ҳар иккала маҳаллада ҳам йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш бўйича қатор ишлар олиб борилди.

Биргина туманнинг энг чекка ҳудудларидан саналган Ҳавотоғ қишлоқ фуқаролар йиғини, Қўшқанд қишлоғига қарашли Нуробод ва Элобод кўчаларининг 410 метр қисми, Қўриқ қишлоғидаги Қўриқ кўчасининг 330 метр қисми ҳамда Учтургон қишлоғи Учтургон кўчасининг 1210 метр ва Ниҳол кўчасининг 100 метр қисми (жами 2050 метр йўл) тўлиқ асфалтлаштирилиб, аҳоли учун янада қулайликлар яратилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!