» » Форишлик ёш ҳунарманд Лайло Илҳомова Республикадаги энг ёш ҳунарманд деб топилди

Форишлик ёш ҳунарманд Лайло Илҳомова Республикадаги энг ёш ҳунарманд деб топилди

08 ноябрь 2022 г 446 Комментарии: 0

Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Ойбек” номли маҳаллада яшовчи Лайло Илҳомова томонидан қўлда тайёрланаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари бугун нафақат вилоятимиз, балки Самарқанд шаҳрига ташриф буюраётган сайёҳлар томонидан ҳам харид қилинмоқда.
“Халқ банки” Фориш туман филиалидан 30 миллион сўм кредит олиб, ўз фаолиятини бошлаган ҳунарманд ўзининг миллий услубдаги кийим-кечаклари, зардўзлик, тўқимачилик маҳсулотлари билан элга танилди.
Бугунги кунда у 30 та янги иш ўрни яратиб, вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиб, иш билан таъминлади.
Яқинда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида бешинчи “Атлас” халқаро фестивали бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан меҳмонлар қатнашди. Ушбу фестивалда форишлик Лайло Илҳомова ҳам қатнашиб, Республикадаги энг ёш ҳунарманд дея эътироф этилди ва сертификат билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!