» » «Долзарб 40 кунлик» доирасида Жиззах шаҳри ҳокими ва ҳоким ёрдамчилари 30 минг ниҳол экишга киришди

«Долзарб 40 кунлик» доирасида Жиззах шаҳри ҳокими ва ҳоким ёрдамчилари 30 минг ниҳол экишга киришди

10 ноябрь 2022 г 419 Комментарии: 0

Мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинган эди.

Унинг доирасида Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов бошчилигидаги барча ҳоким ёрдамчилари Амир Темур Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 30 минг ниҳол экишни ўз олдиларига мақсад қилишди. Шу мақсадда жорий йилнинг 6 ноябрь куни даставвал беш минг туб Павлония кўчатлари олиб келтирилиб, об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан уларнинг 1000 тубга яқинини ерга қадалди. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2022 йил — «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши ушбу бунёдкорлик, ободлик ва халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Зеро «Инсон қадри» ва «фаол маҳалла» тушунчалари бир-бирига ҳамоҳанг. Инсон қадри қаерда юксак бўлади? Албатта, обод ва фаровон маҳаллада. Қачонки, маҳаллаларимиз кўркам ва ораста, кўчаларимиз яшил маконга айланиб, фуқароларимиз тинч, фаровон экан, юртимиз обод бўлади ва инсон қадри ҳам юксакка кўтарилади.

Зеро, кўчат экиш, боғ яратиш юрт ободлиги, эл фаровонлиги, ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган эзгу амалдир. Зеро давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!