» » Aрнасойда аёллар учун ажойиб қулайлик яратилди

Aрнасойда аёллар учун ажойиб қулайлик яратилди

11 ноябрь 2022 г 617 Комментарии: 0

Бугунги кунда юртимизда аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  Aрнасой туманида илк бор катта бир лойиҳа ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Сабр" ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, вилоят ҳокимлиги, Жиззах вилоят "Қалб нури" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорликда Aрнасой туманида хотин-қизлар ва ёшларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган аҳолини касбий кўникмаларга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг раиси ўринбосари Раъно Турдибаева, туман ҳокими Хуршид Алимарданов, туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Хайдарова ва туман ҳокими ўринбосарлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Aрнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ҳамда Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Эшовна кириш сўзи билан очиб бериб, юртимизда хотин-қизлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва бундай имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар замонавий жиҳозланган марказда хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!