Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Самарқанд саммити доирасида манзарали ва мевали дарахтлар экилди
12 ноябрь 2022 г 626 Комментарии: 0
Куни кеча, Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида яна бир хайрли ишга қўл урилди – барча иштирокчи мамлакатларда дарахт экиш маросими ўтказилди.
Маълумки, ташкилотда бугунги куннинг энг долзарб муаммоси бўлган экология масалаларига алоҳида аҳамият қаратилиб, табиатни асраш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Яшил макон” дастури амалга оширилмоқда. Бундай лойиҳалар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Венгрияда ҳам бор.
Хусусан, Самарқанд саммити доирасида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Венгрия етакчилари “Регистон” мажмуаси боғига кўчатлар экишди.
Маросим ушбу давлатлар пойтахтлари ва мамлакатимиз ҳудудларида видеоалоқа орқали кўрсатилди. У ерларда ҳам минглаб кўчатлар экилди. Шу тариқа, дарахтзорларни кўпайтириш ҳаракати халқаро миқёс касб этди.
Мазкур маросим доирисида Жиззах вилоятида ўтказилган кўчат экиш ишларида вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида барча маҳаллалар вакиллари, ташкилот ва корхоналар ходимлари, олимлар ҳамда турли меҳнат жамоалари иштирок этишди.
Ўзбекистондан бошланган "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати бутун Осиё минтақаси давлатлари ҳудудларига ҳам кўчганлигидан руҳланганлар Жиззах шаҳри марказидаги истироҳат боғига 5000дан зиёд туп манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатларини экдилар.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!