Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ўтказилган "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" номли маънавий-маърифий тадбирлар якунига етди
19 ноябрь 2022 г 401 Комментарии: 0
Бугун Жиззах шаҳридаги Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" номли эзгу шиор асосида вилоятимизда бир ҳафта давом этган маънавий-маърифий тадбирлар якуни бўйича байрам дастури ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари ва маънавият тарғиботчилари билан биргаликда бир гуруҳ элимиз суйган шоирлар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ҳамда сўз усталари томонидан аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди.
Дастлаб, Президентимизнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Нодир Холбўтаев сўзга чиқиб, вилоятда ўтказилган тадбирлар кўтарингки кайфиятда ўтганини таъкидлади ва барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев ҳам сўзга чиқиб тарғиботчиларга ҳудудларда олиб борган учрашувлар учун вилоят аҳли ҳамда вилоят ҳокимлигининг ташаккурини етказди.
Тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар ва маҳаллий ижодкорлар томонидан ташкил этилган галаконцерт ҳамда чиқишлар барча йиғилганларга маънавий ҳордиқ ва хушкайфият улашди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!