Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ўтказилган “Маънавият фестивали”нинг ёрқин лаҳзалари
21 ноябрь 2022 г 384 Комментарии: 0
Ўтган ҳафта Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманлари, қишлоқ ва маҳаллаларда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Маданият карвони” лойиҳаси доирасида “Маънавият фестивали” ўтказилди.
“Маънавият фестивали” доирасида маънавият тарғиботчилари билан биргаликда республикамиз пойтахтидан ижодий сафарга келган тарғибот гуруҳи аъзолари: олим, сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, элимиз суйган ёзувчи, шоир, кино ва театр актёрлари ҳамда сўз усталари томонидан жойларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди.
Жиззах шаҳридаги Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” номли эзгу шиор асосида бир ҳафта давом этган маънавий-маърифий тадбирлар якуни бўйича байрам дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда республикамиз пойтахтидан ижодий сафарга келган таниқли санъаткорлар ва вилоят ёш ижрочилари томонидан ташкил этилган галаконцерт ҳамда ижодкор ва санъаткорларнинг чиқишлари барча йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати мазкур “Маънавият фестивали”дан тайёрланган ёрқин лаҳзаларни тақдим этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!