» » Жиззахда Конституциянинг 30 йиллиги нишонланди (видео)

Жиззахда Конституциянинг 30 йиллиги нишонланди (видео)

07 декабрь 2022 г 1 030 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги нишонланди.

Бош қомусимизнинг қабул қилинганлигининг 30 йиллиги тантанали тарзда ўтказилди. Тадбирда Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан сўзга чиқди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида “Аввало, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда Жиззах воҳаси аҳлини мустақил Ватанимизнинг Бош Қомуси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман” деб барчани табриклади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Байрамда бир гуруҳ вилоятдаги фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланишди.

Тантанали руҳда ўтган тадбирда санъат вакиллари ўзларининг куй-қушиқлари билан келганларни ҳушнуд этди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!