Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Марказий банк Жиззах вилоят бош бошқармасида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги нишонланди
18 ноябрь 2022 г 619 Комментарии: 0
Бугун 18 ноябрь куни Марказий банк Жиззах вилоят бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Байроғимиз-ғуруримиз, оримиз!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Мустақил давлатимиз рамзларидан бўлган байроғимиз ўзида Ватанимиз ўтмиши ва бугунининг муҳим қирраларини акс эттиради.
Байрамона тадбирда сўз олган фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро тоифадаги тренер, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Шермухаммедова Жамила мағрур ҳилпираётган байроғимиз тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандаси Фахриддин Назаров томонидан Ватан байроғимиз тўғрисида қўшиқлар ижро этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!