Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда йўлсозлар айби билан содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
12 декабрь 2022 г 679 Комментарии: 0
Маълум қилинишича, 2022 йил 8 декабр куни соат 19:00 ларда 4Р-35 Жиззах-Гагарин автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 25-километрида ҳаракатланиб бораётган Nexia ҳайдовчиси музлама йўлда ҳушёрликни йўқотган
Машина сирпаниб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Kia Bongo юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Қайд этилишича, 8 декабр куни ЙТҲ содир бўлган ҳудудда қалин қор ёғганига қарамасдан ҳудудий йўл бўлими Жиззах-Гагарин автомобил йўлига қум-туз аралашмасини сепмаган. Оқибатда одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!