» » IT Parkнинг Жиззах филиалида янги “BPO Markazi” очилди

IT Parkнинг Жиззах филиалида янги “BPO Markazi” очилди

14 декабрь 2022 г 481 Комментарии: 0

Масофавий хизмат кўрсатиш Маркази IT Park резиденти “Codevision” компанияси томонидан ташкил этилган, қулай офислар ва компьютерлар IT Park томонидан тақдим этилди.

Марказнинг асосий мақсади – ёшлар бандлигини таъминлаш, хорижий компаниялар билан ишлаш имкониятларини яратиш ва IT-хизматлари экспортини оширишдан иборат.

Шундай қилиб, “Codevision” компанияси AҚШ, Исроил ва Германия каби мамлакатларга график анимация ва веб-саҳифаларни яратиш бўйича хизматларни тақдим этади. Ҳозирги кунда корхонада 10 нафар ёш мутахассис ишлайди.

IT Park BPO компанияларига офисни рўйхатдан ўтказиш, қидириш ва жиҳозлаш ҳамда ходимларни танлашда ёрдам беради. Бундан ташқари, IT Park биринчи ярим йил учун имтиёзли ижара ҳақини тақдим этади, шунингдек, агар керак бўлса, давлат муассасалари билан коммуникацияда ёрдам беради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!