» » Жиззахда Давлат божхона қўмитаси ходимлари тақдирланди

Жиззахда Давлат божхона қўмитаси ходимлари тақдирланди

21 октябрь 2022 г 488 Комментарии: 0

Давлат божхона қўмитаси ҳодимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Пекос ҳамда Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов иштирокида Давлат божхона қўмитаси ҳодимларини IT Park томонидан сертификатлар билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Жиззах вилояти IT Park филиалида ҳам online малака ошириш курслари ташкил этилиб, бу курсларда 20 нафар Давлат божхона қўмитаси мутахассислари малакаси оширилди. IT Park Жиззах филиалида ҳам тақдирлаш маросими ўтказилиб, уларга сертификатлар топширилди.

Тақдирлаш маросими видеоконференция орқали барча вилоятларда бир вақтда ўтказилди. Тадбир давомида IT Park томонидан малакаси оширилган 500 нафар Давлат божхона қўмитаси ходимлари сертификатлар билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!