Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах божхонасидан 100 минг долларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди
19 ноябрь 2019 г 1 569 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Маълум бўлишича, божхоначилар «Қўшкент» чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги Opel Astra машинасини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказган.
Натижада ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 500 долларни яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!