» » Мирзачўлда 16 та фаолиятсиз корхона қайта иш бошлади

Мирзачўлда 16 та фаолиятсиз корхона қайта иш бошлади

15 декабрь 2022 г 492 Комментарии: 0

Солиқ мамлакатимиз иқтисодининг асосий қон томирларидан бўлиб, бюджет маблағлари, жумладан пенсия, нафақа, бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари солиқ тушумидан шакллантирилади.  Шу боис Мирзачўл туманида солиқ ходимлари ҳам ишни “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида йўлга қўйган. Солиқ тўловчилар дуч келаётган турли муаммоларни бартараф этишда соҳа вакиллари яқиндан кўмак бермоқда.

Фото: Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг ўтган даврида Мирзачўл туманида янги очилган 212 та тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган ҳолда раҳбар ва ҳисобчилар билан учрашиб уларга солиқ маъмурчилиги юзасидан тушунтиришлар берилиб, хисобот такдим қилиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари тадбиркорларни сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган 1120 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, 819 та тадбиркорлик субъектларига солиқчи-кўмакчи тамойили асосида амалий ёрдам берилган.

Иқтисодий муаммолар сабабли 265 та фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг юридик манзилига борган холда ўрганишлар ўтказилиб ушбу корхоналарни ўрганиш натижасида 16 та фаолиятсиз корхоналар тиклаш истаги борлигини билдирган бўлиб, ҳозирда фаолиятини қайта тиклашга ва фаолиятини юрғизишга кўмаклашилмоқда.

Фото: Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Масалан,  “Мирзачўл Агро Пром”  МЧЖ 2022 йил  январь ойида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, тикувчилик фаолиятини бошлади. Жамиятга Мирзачўл туман ДСИ ходимлари кўмагида бўш турган бино топишда яқиндан ёрдам берилган натижада бугунги кунда 50 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Жорий йил 1 ноябрь холатига товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси 10,6 млярд сўмни ташкил қилиб жамият томонидан тикилган кийим кечак ва бошқа ярим тайёр тикилган 2,6 млрд сўмлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Солиқ ходимлари жамиятнинг солиқ хисоботларига ҳам яқиндан ёрдам бермоқда.

Айни пайтда Мирзачўл туманида солиқчилар кўмагида иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни жадал ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш мақсадида маҳаллаларида  иссиқхоналари ташкил этилган.  

Фото: Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Туманда кўпчиликга намуна бўлаётган  “Мирзачўл Юлдузи томорқа хизмати”  МЧЖ яқинда давлат рўйхатидан ўтганига 1 йил тўлади. Асосан аҳолидан тушган талаблар асосида томорқа хизмати кўрсатиш, 1 ва 2 сотихлик иссиқхоналар қуриш фаолияти билан шуғулланади. 

Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ушбу жамиятга мижоз топишда ва солиқ маъмурчилиги бўйича солиқчи-кўмакчи тамойили юзасидан ёрдам берилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!