» » Жиззахда 4-сектор масъуллари жойларда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш мақсадида “маҳаллабай” тизимда ишлашмоқда

Жиззахда 4-сектор масъуллари жойларда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш мақсадида “маҳаллабай” тизимда ишлашмоқда

16 декабрь 2022 г 462 Комментарии: 0

Солиқ ходимлари маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича 4-сектор томонидан олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бермоқда. Халқ орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, фуқароларнинг қатор муаммоларига ечим топиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабуллар – муаммоларни бартараф этиш борасида муҳим аҳамият касб этаётир. 

Вилоят 4-секторига 68 та маҳалла фуқаролар йиғини қарашли бўлиб, уларда 308 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Оилалар сони эса 53 мингтани ташкил этади. Кўп вақатли уйлар сони 4415 та, 49263 таси ховли уйларга тўғри келади.

Жорий йилнинг 5-декабрь  куни республикамизнинг қатор ҳудудларида қиш фасли кириб келганлигининг дараги сифатида биринчи қор ёғди.  

Бу кимгадир қишнинг изғирини билан боғлиқ хотираларни ёдга солса, кимгадир қишга тайёргарликни тугаллаши учун белгидир.

Яна кимдир учун эса, айниқса, олис қишлоқ аҳлига совуқ қиш-қировли кунларнинг синови бошланганидан дарак беради. Бу ўз навбатида 4-сектор раҳбарларига катта масъулиятли вазифаларни юклади. Улар “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларда аҳолининг қаҳратон  қиш мавсумида  талофат  кўрмасликлари ҳамда ҳудуддаги локал иситиш козонхоналарнинг иш ҳолатини ва  электр энергиясини  табиий босимларини аҳолига берилиши борасидаги ҳолатларни батафсил ўрганиб, муаммоларни ўз вақтида ечишга ҳаракат қилишмоқда.

Мисол учун, Арнасой тумани “Бўстон” МФЙ Янгизамин кўчасида яшовчи фуқаролар электр энергияси қуввати пастлигидан уйларини иситишда муаммо бўлаётган эди.

 Жиззах  вилоят 4-сектори раҳбари ташаббуси билан   бу муаммо қисқа муддатда бартараф этилди. Яъни,  “Бўстон” МФЙнинг  Янгизамин кўчасига  янги  трансформатор ўрнатиб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!