Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятига Омск вилояти губернатори бошчилик делегация келди
16 декабрь 2022 г 725 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Омск вилояти губернатори Александр Бурковни вилоят ҳокимлигида қабул қилди.
Учрашув давомида Александр Бурков икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатдан юқори даражага чиқганлигини таъкидлади.
А.Бурков жорий йилнинг 25 апрелида имзоланган “Омск вилояти ҳукумати ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш бўйича келишув” келгуси ҳамкорлик алоқаларини ривожланишида муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
Омск вилоятида ривожланган соҳалар машинасозлик, кимё саноати, кишлоқ хўжалиги эканлиги ҳамда Жиззах вилоятининг бу соҳаларда салоҳияти юқорилигини ҳисобга олиб, Омск томони ушбу соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича чоралар кўришга ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Омск вилояти делегацияси аъзолари IT Park Жиззах вилояти филиали фаолияти ва яратилган шарт-шароитлари билан танишишди.
Анжуманлар саройида меҳмонлар учун концерт дастури намойиш этилди.
Ташрифнинг иккинчи кунида “Жиззах” ЭИЗда жойлашган “ADM Jizzakh” МЧЖ, “Jizzax kenteks” МЧЖ, “BMB-NRC Agrologistics” МЧЖ ҚК, “Bonu shirinliklari” МЧЖ корхононаларида ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотлари билан яқиндан танишилиб, маълумотлар олинди.
“Жиззах” ЭИЗ дирекцияси биносида Омск вилояти делегация аъзолари ўртасида бизнес-форум ҳамда Жиззах вилояти тадбиркорлари ҳамда Омск вилояти бизнес делегация аъзолари ўртасида B2B учрашувлар бўлиб ўтди.
Тадбир қатнашувчилари Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва ҳудуд имкониятлари билан танишишди.
Якунда Омск вилояти иқтисод вазири А.Негодуйко ўзбек халқига меҳмодўстлик учун миннатдорчилик билдирди ва Жиззах вилоятини тадбиркорларини Омск вилоятига таклиф этди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!