» » Арнасойда бўлаётган ислоҳатларга назар

Арнасойда бўлаётган ислоҳатларга назар

21 декабрь 2022 г 606 Комментарии: 0

Арнасой туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва аҳолининг бўлаётган ислоҳатлардан кайфияти аъло даражада десак асло хато бўлмайди.

Чунки туманда жорий йилда 4 та Дастурлар доирасида жами 70,6 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, “Бўстон” маҳалласидаги 3,5 км ички йўллар шағаллаштирилди ва 0,5 км асосий ичимлик сув тармоқларини тортилиб, 1,5 км ички ирригация тармоқларига латок ётқизилди.

Электр таъминотини таъмирлаш бўйича 1 та 10/0,4 кВли ТП ўрнатилди ва 1 км 0,4-10 кВли ҳаво тармоғи реконструкция қилиниб, 30 дона темир бетон устунлари ўрнатилди.Маҳаллада 10 та иссиқхона барпо этилди.

Туман марказидаги “Бобур” маҳалласида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш мақсадида "Street Workout" кўча спорти майдончалари қурилди.

Жорий йил учун “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида “Ғ.Ғулом” маҳалласи ҳудудида 3.5 км ичимлик суви тармоғи “тунги ёритгич”лар ўрнатилиб, шағал, асфальт, цемент-бетон қопламали йўллар барпо қилинди.

Мазкур ҳудудда 100 нафардан ортиқ фуқароларни бандлигини таъминловчи “Барака чевар” тикувчилик цехи иш фаолиятини олиб бормоқда. “Олтин водий” маҳалласида 1,5 гектар майдонни ўз ичига олган янги истироҳат боғи ташкил этилди.

2022 йилнинг 2 декабрь кунидан бошлаб Оққўрғон тумани тажрибаси асосида вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳлари томонидан туманда уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишлар олиб борилиб, бугунги кунга қадар, 13 та маҳаллада 13 ишчи гуруҳ томонидан 3676 та хонадон (54.5%), 19 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди.Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Энг қувонарлиси тумандаги боқувчисидан айрилган Абулқосим Қучқаров сингари фуқароларга давлатимизнинг эътибори натижасида текинга икки хонали уй-жой билан таъминлашдек эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ислоҳатлар аввало инсон қадри учун ва бу борада Арнасойликларни бугун фаровон яшашлари учун барча ишлар ўз вақтида амалга оширилмоқда десак асло хато бўлмайди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!