» » Расмий муносабат: Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи масъул ходими тадбиркорлик билан шуғулланмайди

Расмий муносабат: Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи масъул ходими тадбиркорлик билан шуғулланмайди

21 декабрь 2022 г 375 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларда "Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи масъул мутахассиси Жўраев Қайсарбек Тўрабекович “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга зид равишда тадбиркорлик яъни “QAYSARBEK DALASI” фермер хўжалиги раҳбари лавозимида ҳам фаолият юритиб келади.” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига асосан Зомин тумани ҳокимининг 2015 йил 5 декабрдаги 1731-сонли қарори билан фуқаро Жўраев Қайсарбекка фермер хўжалигини ташкил этиш учун Зомин тумани “ХРУ-17” СИУ ҳудудидан 51,8 га лалми экин ер майдони ажратилган. Қ.Жўраев фермер хўжалиги ташкил этилган даврда Давлат хизмати ва бу таркибга кирадиган бошқа турдош вазифаларда фаолият олиб бормаган.

“QAYSARBEK DALASI” фермер хўжалиги оилавий тартибда, оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида яшаш ҳудудига яқин жойдаги лалми ерлардан унумли фойдаланиш, Давлатга ғаллачиликда муносиб ҳисса қўшиш мақсадида очилган. Фермер хўжалиги лалми ерда ғаллачиликка ихтисослашган бўлиб, бугунги кунга қадар Давлат билан тузилган ғаллачилик режа шартномаларини тўлиқ (100 %) бажариб келган.

Фермер хўжалиги лалми ғаллачиликка ихтисослашган бўлиб, ерларни ҳайдаш, минерал ўғитлаш ишларини оилавий маблағлар ҳисобидан амалга ошириб келган.

“Давлат фуқаролик хизмати” тўғрисидаги Қонун кучга кирмасдан аввал, “Давлат фуқаролик хизмати” тўғрисидаги Қонун талаблари бўйича барча ходимлар мазкур қонунга қатъий риоя этилиши ҳокимлик томонидан назоратга олинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига асосан, “QAYSARBEK DALASI” фермер хўжалигининг 2022 йил 2 ноябрдаги №4-сонли йиғилиши баённомаси ҳамда тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, Зомин тумани ҳокимлиги Ишчи комиссиясига тақдим этилган.

Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ижтимоий тармоқларда чиқаётган бу каби хабарлар ўрганилиб, тезкорлик билан расмий муносабат бериб борилади. Вилоят ҳокимлиги оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ вакиллари билан доимо ҳамкорликда ишлашга  тайёрлигини маълум қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!