Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлигидаги бўлим томонидан хатолик билан чиқарилган хабарнома юзасидан расмий муносабат
18 октябрь 2022 г 360 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 19-00 да вилоят ҳокими ўринбосарлари раҳбарлигида видеоконференция алоқа шаклида штаб йиғилиши белгиланганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлигида Республика видеоконференция йиғилиши бўлиши мумкинлигини тушунмадик” мазмунидаги хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки мазкур йиғилиш бўйича келтирилган хабарномада ходимлар томонидан техник хатолик ва соҳа мутахассисларнинг эътиборсизлиги туфайли “Республика видеоконференция “ВКС” орқали деган” жумла қўшилиб қолган.
Мазкур йиғилишни ўтказишдан мақсад Вазирлар Маҳкамасининг "2022-2023 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ги 587-сонли қарори ижросини таъминлаш ва қиш мавсумига қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида 20 дақиқалик штаб йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлигидаги хабарноманининг мазмуни ва иш вақтидан кейин белгиланганлиги учун хатога йўл қўйган ходимлардан меҳнат қонунчилиги асосида тушунтириш хати олиниб, тегишли чора кўрилганлигини маълум қиламиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!