Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Расмий муносабат. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги кечги пайтда йиғилиш ўтказилмаган
02 март 2021 г 940 Комментарии: 0
Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Жиззахда ҳам Президентни топшириғини менсимайдиган замҳоким борми?” сарловҳаси остида хабарлар тарқалди.
Унда “Жиззах шаҳрида "Маҳаллабай" ишлаётган ходимларни кечаси 23:00 га вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Zoom даги йиғилишга чақирилади. Йиғилиш вақтига эътибор қилдингизми? Ваҳшийликми бу! Жиззах подшоҳликми! Ҳозирда амалдорлар ҳеч кимдан қўрқмай қўйишдими, мана шунақа ўзига хос йўллар билан ишлаганини кўрсатишмоқдами? Барибир натижа билан кўрсата олгани йўқ!” деган асосланмаган ва жамоатчилик фикрини чалғитувчи нотуғри маълумотлар мавжуд.
Хусусан, Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари жорий йилнинг 1 март куни соат кундузги 11-00 да “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларни ушбу дафтардан чиқариш ишларининг натижадорлиги юзасидан масъуллар билан йиғилиш ўтказилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!