» » Жиззахда 756 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

Жиззахда 756 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

22 декабрь 2022 г 673 Комментарии: 0

Айни кунларда Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси инспекторлари шаҳар ва туманларда ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан мониторинг ва назорат ишлари олиб бормоқда. Ер майдонларидан нотўғри фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари доирасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот ва тақдимномалар тарзида киритиб борилмоқда.

— Жорий йилнинг ўтган ойларида ер назорати тизимида олиб борилган тадбирлар натижасида вилоят бўйича 1 минг 453 та ҳолатда жами 756 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди, - дейди Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Нурали Мамасияев. — Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, 530 та ҳолатда уй-жой қуриш, 261 та ҳолатда нотурар жой бинолари барпо этиш мақсадида ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилган. Бундан ташқари ўзбошимчалик билан дарахтзорлар, балиқ ҳовузлари яратиш учун ўз ҳолича ер майдонларига эга чиққан шахслар ҳам йўқ эмас.

Бу ҳуқуқбузарликларга нисбатан огоҳлантириш хатлари натижасида 1 минг 52 та ҳолат ихтиёрий бартараф этилиб, 610 гектар ер майдони давлат ихтиёрига қайтарилди. 204 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди ва 1 минг 406 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан жами 6 миллиард 362 миллион 244 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!