» » Саҳро ферузаси

Саҳро ферузаси

23 декабрь 2022 г 705 Комментарии: 0

«Саҳро ферузаси» дея таъриф берилувчи Айдар-Арнасой кўллар тизими ўзига хос табиати, бетакрор флора ва фаунаси билан ажралиб туради.

Соҳа мутахассисларнинг фикрига кўра, Айдар-Арнасой ва Тузкон кўллари бирлашган ҳудудида ҳосил бўлган Айдар-Арнасой кўллар тизими катталиги жиҳатидан Марказий Осиёда тўртинчи ўринда туради. Айни кунларда назоратчилар ва Жиззах вилоятидаги олий таълим муассасалари илмий тадқиқотчилари кўллар тизимига ташриф буюрган ноёб қушлар галаларини ўрганишмоқда.

— Кўлдаги сув ҳажми юртимиздаги барча сув омборларида тўпланган оби ҳаётдан икки баробар кўп бўлиб, кўллар тизимида юзлаб флора ва фауна вакиллари, ноёб эндемик турлар макон топган, уларнинг айримлари Қизил китобга ҳам киритилган, — дейди Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими бош мутахассиси Жамшид Исроилов. — Шунинг учун кўл нафақат сайёҳлар ва табиат шайдолари, балки изланувчан тадқиқотчилар ҳамда олимлар учун ҳам жозибадор макон бўлиб қолмоқда. Бу ерда табиат ажойиботлари ва кўчиб ўтувчи мавсумий қушлар ҳақида қимматли илмий маълумотлар йиғиш имконияти катта.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!