» » Арнасойда “Вақф хайрия жамоат фонди” томонидан 18 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмир тарқатилди

Арнасойда “Вақф хайрия жамоат фонди” томонидан 18 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмир тарқатилди

26 декабрь 2022 г 479 Комментарии: 0

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–258-сонли қарори ижроси юзасидан Арнасой туманида самарали ишлар амалга оширилаётир.

Жумладан “Вақф хайрия жамоат фонди” томонидан Арнасой туманида кўмир маҳсулотига эҳтиёжи бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож 18 нафар оилаларнинг ҳар бирига 200 кг дан кўмир тарқатилди.

Жумладан, 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙда яшовчи 2 нафар фуқарога 400 кг, 2-сектор ҳудуди Зарафшон МФЙда яшовчи 4 нафар фуқарога 800 кг, Янгибўстон МФЙда яшовчи 1 нафар фуқарога 200 кг, Чинобод МФЙда яшовчи 1 нафар фуқарога 200 кг, 3-сектор ҳудуди Ғ.Ғулом МФЙда яшовчи 5 нафар фуқарога 1000 кг, 4-сектор ҳудуди Бахтли МФЙда яшовчи 2 нафар фуқарога 400 кгдан кўмир тарқатилди.

Ўтказилган хайрия тадбирида Арнасой туман бош имом хатиби Отабек Юлдошев бошчилигида кўмир маҳсулотлари ҳар бир хонадонларга етказиб берилди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!