Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида ногиронлиги бор фуқароларга реабилитация техник воситалари тарқатилди
08 апрель 2022 г 675 Комментарии: 0
Мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги босқичида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда.
Бу борада Арнасой туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ногиронларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, қўлтиқ таёқ ва турли реаблитация техник воситалари манзилли етказиб берилмоқда.
Жумладан, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов бир гуруҳ реаблитация техник воситаларга муҳтож бўлган ногиронлиги бор фуқаролар билан учрашди. Мазкур учрашув давомида 7 нафар фуқароларга ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси, 5 нафарига ҳасса таёқ, 1 нафарига қўлтиқ таёқ ҳамда 2 нафарига кўзи ожизлар ҳассаси тарқатилди.
Шунингдек, Арнасой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий –маърифий масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Кенжабеков, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими раҳбари Рахим Норбеков, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раҳбари Бахтиёр Бобоевлар биргаликда Ғолиблар МФЙ Тошкент кўчасида яшовчи 1-гурух ногирони бўлган фуқаро Душабой Мамановга, Янгибўстон МФЙ Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Гулчеҳра Қувоновага, Чинобод МФЙ Чинобод кўчасида яшовчи фуқаро Йўлдош Шокировларга ногиронлик аравачалари манзилли етказиб берилди.
Қайт этиш жоиз жорий йил бошидан туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тумандаги муҳтож фуқароларга 11 та ногиронлик аравачалари, 3 та эшитиш мосламаси, 8 та ҳасса таёқлар, 4 жуфт қўлтиқ таёқлар, 2 та кўзи ожизлар ҳассаси ва 1 та юриш учун мослама (ходунок) лар етказиб берилган.
Бу каби амалий ишлар туманимиз бўйлаб ногиронлиги бор муҳтож фуқаролар эҳтиёжига қараб рўйхат асосида реаблитация техник воситалари манзилли етказиб берилиши давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!