Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида аҳоли бандлигига ҳоким ёрдамчилари кўмаклашмоқда
21 сентябрь 2022 г 653 Комментарии: 0
Арнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бўстон МФЙда яшовчи фуқаро Моҳинур Юсупова 20 сотих ердан унумли фойдаланиш учун маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Жамолиддин Исматов кўмагида 199 млн млн сўм банк кредити олиб иссиқхона барпо этди.
Мазкур тадбиркор аёл 7 нафар фуқаронинг бандлигини таминлади. Ҳозирда ушбу иссиқхонада етиштирилаётган помидор маҳсулотлари маҳаллий бозорларни таъминламоқда.
Шунингдек, маҳалладаги Матлуба Юсупова ҳам 7 сотих ердан унумли фойдаланиш учун маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Жамолиддин Исматов кўмагида 58 млн сўм банк кредити олиб иссиқхона барпо этди. Мазкур тадбиркор аёл 4 нафар фуқаронинг бандлигини таминлади. Ушбу тадбиркор дастлаб 10 сотих ер майдонга саримсоқ пиёз экиб 30 млн даромад олган. Ҳозирда 15 сотих очиқ майдонга саримсоқ пиёз экиб етиштириб келмоқда.
Арнасой тумани 3-сектор ҳудуди Олтин водий МФЙда яшовчи фуқаро Сирожиддин Исомиддинов маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Суннат Боймуродов кўмагида 32 млн сўм Халқ банки Арнасой туман филиалидан кредит маблағи ҳисобидан мебел ишлаб чиқариш фаолиятини бошлади.
Олтин водий МФЙда яшовчи фуқаро Қаҳрамон Худойқулов ҳам маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси кўмагида 32 млн 500 минг сўм Халқ банки Арнасой туман филиалидан кредит маблағи олиб, шлакоблок ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Мазкур тадбиркор икки нафар фуқаролар бандлигини таъминлашга кўмаклашди.
Олтин водий МФЙда яшовчи фуқаро Хусан Ахмедов ҳам маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Суннат Боймуродов кўмагида 20 млн сўм Халқ банки Арнасой туман филиалидан кредит маблағи олиб, акфа эшик ромлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган Хусан Ахмедов икки нафар фуқаролар бандлигини таъминди.
Арнасой тумани 3-сектор ҳудуди Ғолиблар МФЙда яшовчи фуқаро Шоҳруҳ Рахманов маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ориф Норбўтаев кўмагида 14 млн сўм Халқ банки Арнасой туман филиалидан кредит маблағини олиб, асаларичилик йўналишида ўзини-ўзи банд қилди.
Шунингдек, Ғолиблар МФЙда яшовчи фуқаро Келдибеков Дилшод ҳам маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ориф Норбўтаев кўмагида 25 млн сўм Халқ банки Арнасой туман филиалидан кредит маблағи ҳисобидан мотокулътиватор олиб ўзини-ўзи банд қилди.
Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙда яшовчи Ахад Холматовлар ташландиқ бўлиб ётган 12 сотих ерни ўзлаштириш мақсадида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Фарход Бастамов кўмаги билан 110 млн сўм банк кредити олиб иссиқхона барпо этди. Ушбу оилавий тадбиркор ўз фарзандлари билан биринчи экин сифатида иссиқхонада етиштирган булғор қалампирини Россия давлатига экспорт қилиб 50 млн даромад кўрди.
Ҳозирда ушбу иссиқхонада иккинчи экин сифатида помидор ва тўқсонбости каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирмоқда. Мазкур тадбиркор ўз маҳсулотлари орқали маҳаллий бозорларни таъминлаш кўзда тутган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!