Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида ҳоким ёрдамчилари аҳоли бандлиги таъминлашда фаол бўлишмоқда
27 май 2022 г 636 Комментарии: 0
Арнасой тумани Бўстон маҳалласида 688 та хонадон бўлиб, 3766 аҳоли истиқомат қилади.
Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида ҳоким ёрдамчиси Жамолиддин Исматов томонидан барча хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди. Аниқланган 12 муаммонинг 9 таcи ҳал этилди.
Биринчи чорак давомида 398 млн сўм маблағ аҳолига кредит, субсидия, ва бошқа анжом жиҳоз кўринишида йўналтирилди. Бунинг натижасида 29 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, 17 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди. 88 кишига ўзини-ўзи банд қилишда кўмаклашилди. Маҳалла бўйича бўйича 12,6 гектар ер майдони аукционга қўйилиб, унинг 6,8 гектари 34 нафар фуқаро томонидан “E-AUKSION” орқали сотиб олинди. Шунинг баробарида Ёшлар ва Аёллар дафтарларида ҳамда ишсиз фуыароларга жами 12,6 гектарига қишлоқ хўжалиги экинларидан мойли ва донли экинлар экилиб юқори ҳосил олиш кўзда тутилган.
Маҳаллада 47 та хонадонга жами 2010 бош паррандалар етказиб берилди. Бу битта хонадонга ўртача 10 миллион сўм кредит ажратиш орқали амалга оширилмоқда.
Қўйчиликни ривожлантириш мақсадида эса маҳалладаги 7 та хонадонга 125 бош наслли қўйлар тарқатилди.
Мазкур маҳалла талабидан келиб чиқиб, келгусида чорвачилик ва иссиқхона йўналишида қиймати 285 миллион сўмлик яна 12 та лойиҳа амалга оширилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!