Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тест натижаларига кўра энг кўп бал тўплаган ҳоким ёрдамчилари рағбатлантирилди
17 февраль 2022 г 762 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармойишига асосан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) “ҳоким ёрдамчиси” лавозими таъсис этилди.
Жиззах вилоятдаушбу лавозимларга Республика Ишчи гуруҳи билан биргаликда шаҳар ва туманлардаги 299 та маҳаллаларга ҳоким ёрдамчиси лавозими учун номзодларни саралаш ишлари амалга оширилди.
Тавсия этилган номзодларни саралашда “ҳоким ёрдамчиси”нинг асосий вазифалари, яъни аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ва бошқа соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан номзодларнинг касбий салоҳиятга ҳамда амалий тажрибага эга эканлиги алоҳида инобатга олинди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган суҳбатлар якунида энг муносиб бўлган 299 нафарномзодлар саралаб олинди ва вилоят ҳокимининг фармойишига асосан лавозимларга тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясининг топшириғига асосан саралаб олинган 299 нафар ҳоким ёрдамчиларининг келгусидаги фаолиятини самарали ташкил этишини таъминлаш мақсадида уларни ўқитиш, назарий ва амалий машғулотлар асосида тажрибасини ошириш юзасидан икки босқичда ўқув семинарлар ташкил этилди ҳамда ўқув семинарлар якуни бўйича тест синовлари ўтказилди.
Тест натижаларига кўра 299 та ҳоким ёрдамчиларининг 12 таси энг юқори 97,5 балл тўплади.
Юқори балл тўплаган ҳоким ёрдамчиларига вилоят ҳокими томонидан 12 та велосипедлар тақдим этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!