Ердан миллионлар топаётганлар
27 ноябрь 2018 г
2 763
Янгиобод туманидаги “Янгиобод ифтихори” хусусий корхонаси тижорат банкининг 150 миллион сўмлик кредити кўмагида 50 сотих ерда иссиқхона ташкил этди.
Айни пайтда бу ерда помидор ва лимон етиштирилмоқда. Тадбиркор помидор ва лимон ҳосилини янги йил дастурхони учун бозорга чиқаришни мўлжаллаган.
– Тадбиркорлар учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда маҳсулот етиштиришда қўл келмоқда, – дейди корхона иш бошқарувчиси Фармонқул Мамаражабов. – Банкнинг имтиёзли кредитидан фойдаланиб, иссиқхонада томчилатиб суғориш технологиясини йўлга қўйганмиз. Ўтган йили помидордан яхши даромад қилдик. Бу йил лимон ҳосили ҳисобига даромадимизни янада кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз.
Корхона таркибида 12 ўринли меҳмонхона, чойхона фаолият кўрсатмоқда. Бу йил 7 гектар майдонда боғ барпо этишга киришилди. Келаси йилдан иш ўринлари яна кўпаяди.
Шаҳарчадаги яна бир тадбиркор 68 ёшли меҳнат фахрийси Ғанибой Қувондиқов 5 сотихли иссиқхонада лимон, хурмо, апельсин, мандарин кўчатлари етиштиради. Ўтган йили кўчатларни ҳудуддаги деҳқон-фермерларга сотиб яхши даромад қилган қишлоқ тадбиркори бу йил иссиқхонада атиргул кўчати ҳам етиштирмоқда.
Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
скачать dle 12.0
Похожие новости