» » Жиззахда имом хатиблар билан ўтказилган йиғилиш Президент мурожаатномасига қаратилди

Жиззахда имом хатиблар билан ўтказилган йиғилиш Президент мурожаатномасига қаратилди

30 декабрь 2022 г 469 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Латибжон Ахмаджонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон Халқига мурожаатномаси бўйича белгилаб берилган вазифаларни ўрганиш ва тегишлилиги бўйича ижрога қаратиш мақсадида ЎМИ вилоят вакиллиги ва шаҳар-туманларда фаолият кўрсатаётган барча имом хатиблар билан йиғилиши ўтказилди.

Унда Президентимиз мурожаатномаларида келтирилган “Жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгида бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз” - деган иктибосларига алоҳида тўхталиб, янги 2023 йилда қилиниши керак булган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Янги йилда мазкур йуналишда тарғибот ишларини фаоллаштириш, аҳолини ва ёшларни диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ва унга таъсир қилувчи омилларга йўл қўймаслик бўйича аниқ топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!