» » Синалмаган кишига сирингни очма

Синалмаган кишига сирингни очма

06 январь 2023 г 405 Комментарии: 0

Халқимизда, синалмаган отни сиртидан ўтма, деган нақл бор. Лекин, минг афсуски, орамизда доно халқимизнинг бу нақлини эшитмаган, билмайдиган юртдошларимиз қадам-бақадам учраб турибди...

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган Мелигул Соддақулова (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди) интернет орқали бир йигит билан танишиб, боши ғалвадан чиқмай қолди.  

Бу ғалвага бош айбдор бўлган аслида унинг ўзи. Кечагина интернет орқали танишган йигитга, ҳеч кимга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеосуратларини ташлаб, ўз сирини ўзи ошкор қиладими? Қолаверса, шунақа сурат ва видеоларга тушиш ўзбек қизи ва умуман ўзбеклар минталитетига қанчалик тўғри келади.  

Мелигул ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилиб, у билан ижтимоий тармоқларда танишган шахс, бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган қизнинг фотосуратлари ва видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик ва қизнинг яқин қариндошларига кўрсатмаслик эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида товон талаб қилаётганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.  

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган Меровқул Миндиқулов эканлиги фош этилди.  

Меровқул келишилган жойда Мелигулдан талаб қилинган 500 АҚШ долларини олаётган вақтида, мутасадди идора ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.  

...Дўстлик, сирдошлик синовидан ўтмаган кишига сир айтилмайди. Ота-боболаримиз, синалмаганга сирингни айтганинг – иймонингни бой берганинг, деб бежизга айтмаган. 31 ёшни қоралаб қолган Мелигулнинг охирини ўйламай қилган бу иши унинг иймонини куйдириб юбориши мумкин эдику, шундай эмасми?!.  

Бировларнинг сирини сотмоқчи бўлган Меровқул Миндиқуловга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!