» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ БЎЙИЧА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ БЎЙИЧА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

09 ноябрь 2022 г 275 Комментарии: 0

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ижтимоий тармоқларда “Бошқарма бошлиғи Озода Махмудова томонидан қилинган келин сеплари, у кишига давлат томонидан бериладиган ойликлар шунчалик кўпми” номли чиқарилган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Аввало шуни таъкидлаш лозимки, Озода Махмудова қиз чиқаргани йўқ. Ўғлини уйлантирди. Видеода кўрсатилган жиҳозлару сарполарнинг ҳаммаси қуда тарафдан олиб келинган.
Келин оиласида ягона қиз бўлган. Ҳар бир ота – онанинг орзу-ҳаваси борлигини инобатга олсак, келиннинг ота-онасини ҳам қизи учун ният қилиб, олиб келинган жиҳозлару сарполарни одатий ҳол деб қабул қилиш мумкин.
Шунингдек, баъзи кимсалар Озода Махмудовани катта тадбиркор, даволаш санаторийси бор деб жамоатчиликни чалғитувчи хабарлар тарқатишмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, Озода Махмудова тадбиркорлик билан шуғулланмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган санаторийси бор деган хабар ёлғон. Унинг онаси ва ака-укалари тадбиркор ва санаторий уларники.
Шу ўринда, шахс ҳақида уни обрўсизлантириш мақсадида ўз асосини топмаган ахборот тарқатганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини эслатмоқчимиз.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!