» » Жиззах - тендерда яна ўйинлар, яна коррупция номли хабар юзасидан расмий муносабат

Жиззах - тендерда яна ўйинлар, яна коррупция номли хабар юзасидан расмий муносабат

21 июнь 2022 г 381 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларда "Жиззах - тендерда яна ўйинлар, яна коррупция!" ном остида тарқалган хабарлар юзасидан Жиззах вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалътинг маркази қуйидагиларни маълум қилди.

Ушбу мақола бўйича шуни эслатиб ўтмоқчимизки, интернет тармоғида хақоратловчи туҳмат қилувчи материалларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  139 ва 140-моддалар асосида жазоланиш кузда тутилган. 

Мақолада “Elektro-Elant-Fayz” МЧЖнинг банк кафолатномаси, солиқдан қарздорлиги, хавфи юқори бўлган обектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш лицензияси йўқлиги кўрсатилган. Аммо тендер комиссияси томонидан ушбу талабгорнинг хужжатлари ўрганиб чикилганда шу маълум бўлдики, “Elektro-Elant-Fayz” МЧЖ 2019 йил 19 августда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан берилган №000100-сонли лицензияга эгалиги, ушбу тендер қатнашувчиси хар бир қатнашган объекти бўйича АТБ «Алоқабанк» Жиззах филиали томонидан берилган банк кафолати тақдим этилган. Бундан ташқари солиқдан қарзи йўқлиги тўғрисида 2022 йил 1 июн ҳолатига солиқ органлари томонидан солиштирма далолатномаси тақдим этилган.  

Ушбу тендер хужжжатларининг талаблари, Жахон банкининг харидлар қоидалари ва қўлланмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни асосида олиб борилган.    

Канал администраторларига шуни маълум қиламизки, текширилмаган, асоссиз ва бировнинг шахсиятига тегувчи маълумотларни чоп этишдан олдин иккинчи томоннинг фикрини ҳам ўрганиш ўринлидир.

Жиззах вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази жамоаси.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!